"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Бир маошдан бир китоб олинг!

Ўқилди: 76

Денов туманида “Бир маошдан бир китоб олинг!” акцияси бошланди.

Денов туман ҳокими Бахтиёр Ибодов “Чағониён” китоб савдо мажмуасига ташриф буюриб, бу ерда ўқувчилар учун яратилган қулайликлар билан танишар экан китоб мутолаасининг инсон ҳаётидаги ўрни, бола тарбиясидаги аҳамияти ҳақида фикрларини айтди.

Тадбир давомида Денов туман ҳокими Бахтиёр Ибодов, Денов туман прокурори Алишер Тоғаймуродов, Денов туман ИИБ бошлиғи Илхом Юсупов, Денов туман ДСИ бошлиғи Одил Якубов ўзбек ва жаҳон, шунингдек, шарқ мумтоз адабиёти дурдоналаридан сотиб олишди.

Денов туманида ташкил этилгант ушбу китоб мажмуасида уч минг номдаги беш юз миллион сўмлик адабиётлар мавжуд.

“Чағониён” китоб савдо мажмуаси раҳбари, туман кенгаши депутати Ислом Худойбердиев томонидан ташкил этилган мазкур кутубхона бугунги кунда Денов, Олтинсой, Узун, Сариосиё, Шўрчи туманидан мижозлар ташриф буюрмоқда.

Акция 31 декабргача давом этади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди
Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида
Буюк адибга эҳтиром рамзи Буюк адибга эҳтиром рамзи
Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб