"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Бош Қомусимизнинг 26 йиллиги кенг нишонланмоқда

Ўқилди: 79

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлимида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирнинг биринчи қисмида атоқли шоир Усмон Носирнинг таваллуд кунига бағишланган хотира кечаси ўтказилди. Кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аьзоси, шоира Зуҳра Бегим, ижодкорлар Қаюм Турғонов, Холбўта Хўжанов сўзга чиқиб, Усмон Носирнинг фожиали ҳаети ҳамда шоир шеьриятининг ҳаетийлиги, исёнкорлиги, айниқса, содда ва равонлиги билан китобхон қалбидан чуқур ўрин олганлигини таъкидлади. Шоирнинг ўлмас хотирасига бағишланган фильм намойиш этилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида «Садоқат» тўгараги аъзолари ўртасида «Энг яхши шеър» кўрик-танлови ўтказилди. Танловда ижодкорлар Конституция, Ватан, мустақиллик, она мавзусидаги шеърлари билан фаол иштирок этишди. «Энг яхши шеър» номинацияси бўйича биринчи ўринни Жавоҳир Хайруллаев, иккинчи ўринни Акбар Жаҳонов, учинчи ўринни Шахбоз Тўраев эгаллади. Ғолибларга уюшма томонидан китоблар тақдим этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди
Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида
Буюк адибга эҳтиром рамзи Буюк адибга эҳтиром рамзи
Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб