"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Хивага етиб келган биринчи йўловчи поездини аҳоли қандай кутиб олди?

Ўқилди: 63

Хивага етиб келган биринчи йўловчи поездини аҳоли қандай кутиб олди?

“Тошкент” жанубий вокзалидан йўлга чиққан йўловчи поезди “Хива” темир йўл вокзалига етиб келди.
Поезднинг дастлабки йўловчиларини Хоразм вилояти ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар тантанали кутиб олди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таниқли шоир-ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари, журналистлар иштирок этган тадбирда сўнгги йилларда Хоразм вилоятининг туризм соҳасидаги имкониятларини тўлиқ ишга солиш, хорижлик сайёҳлар ва юртдошларимиз учун барча шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид янги вокзал очилиши билан воҳа аҳлини қутлаб, халқимиз бунёдкорлик салоҳиятини мадҳ этувчи шеърларидан ўқиди.
photo5204264082641889894.jpg
photo5204264082641889895.jpg
– Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши, аввало, йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш сифатини оширади, – дейди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти вагон кузатувчиси Бахтиёржон Зокиржонов. – Шу пайтгача йўловчилар бир ярим кун деганда пойтахтдан Хивага етиб келган бўлса, энди бунинг учун 14-16 соат кифоя. Хизмат кўрсатиш ҳам юқори даражада.
Тадбирда меҳмонлар замонавий вокзалда яратилган шароитлар билан танишди. Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан Урганчдан Хива шаҳригача 30 километрдан зиёд янги темир йўл линияси тортилди. Хива шаҳрида замонавий вокзал барпо этилди. Вокзал биносининг ташқи қиёфаси Хоразм меъморчилиги намуналарини ўзида акс эттирган. Замонавий VIP-зал, она ва бола, тиббиёт хоналарида барча қулайликлар яратилган. Шунингдек, вокзалда 35 нафар ишчи бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатади, 20 ўринли меҳмонхона юртдошларимиз ва хорижлик сайёҳларга қўшимча қулайлик бўлади.
Тошкет шаҳридан қарийб 1130 километр масофани босиб ўтган поезд йўловчилари орасида давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, санъат ва адабиёт намояндалари ҳам бор.
photo5204264082641889896.jpg
photo5204264082641889897.jpg
– Тошкентдан Хоразмгача бўлган саёҳатимиз жуда мароқли бўлди, – дейди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Алишер Турдиев. – Йўл давомида поезд ишчи-хизматчилари юқори даражада сифатли хизмат кўрсатди. Айниқса, тантанали очилиш маросимида жасорат ва мардлик тимсоли Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги театрлаштирилган саҳнани томоша қилар эканмиз, барчамизнинг қалбимизда шундай буюк юрт фарзанди эканимиздан ғурур-ифтихор туйғулари жўш урди.
– Ўтган йили Хивага 60 минг сайёҳ келган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 110 мингдан ошди, – дейди Хоразм вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Тимур Давлетов. – Айни пайтда ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада юксалтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, осмон остидаги музей ҳисобланмиш Хива шаҳрига темир йўл келгани тарихий шаҳарни Бухоро, Самарқанд ва Тошкент каби йирик сайёҳлик марказлари билан бевосита боғлаб, сайёҳлар учун кўплаб қулайликлар яратади.
– Хивага олдин ҳам келганман, – дейди Жанубий кореялик сайёҳ Ким Ми Йонг. – Аммо ўтган сафар Тошкентдан Урганчга ҳаво йўли орқали келгандик. Қайтаётганимизда Бухорога автобусда бориш учун анча вақтимиз кетди. Хива меъморий обидалари инсониятнинг энг сара умумбашарий ёдгорликларидан бири саналади. Кўриб кўз қувнайди, ҳайратинг ортади. Бу заминга меҳр уйғонади. Шунинг учун ҳар йили бир маротаба зиёрат қиламан. Янги темир йўлнинг ишга тушганидан жуда хурсанд бўлдим. Келгусида оила аъзоларим билан келганимда ҳам ушбу йўналишдаги поездда тарихий шаҳарларингиз бўйлаб саёҳат қилиш ниятим бор.
– Хива қадимий ва жуда гўзал шаҳар, – дейди италиялик сайёҳ Антоанетта Гоббис. – Темир йўл вокзалидан чиқишинг билан қадим шаҳарнинг баланд миноралари кўз олдингда намоён бўлади. Бундан эртакнамо шаҳарга бўлган қизиқишинг юз чандон ортади. Унинг бағрига сингиб, тарихини янада чуқур ўрганишга шайланасан киши. Шаҳар одамларининг хушфеъллигидан кайфиятинг кўтарилади. Таом ва мевалар таъмини таърифлашга тил ожиз. Умрбод хотира қаърига муҳрланиб қолади.
– Бугун элдошларимизнинг қувончи чексиз, – дейди Янгиариқ туманида яшовчи Рашидбек Жумабоев. – Чунки, темир йўлнинг Хива шаҳригача етиб келиши бизнинг оғиримизни енгил қилади. Манзилимизни янада яқинлаштиради. Хива темир йўл вокзали мамлакатимиз Бош қомуси қабул қилинганининг 26 йиллиги ва Янги йил байрамлари олдидан аҳолимиз учун жуда катта совға бўлди.
Таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдодлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият бағишлади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Раматов, Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқди.
photo5204264082641889898.jpg
photo5204264082641889899.jpg
photo5204264082641889900 (1).jpg
Абдулазиз Мусаев, Аҳмаджон Шокиров, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди
Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида
Буюк адибга эҳтиром рамзи Буюк адибга эҳтиром рамзи
Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб