"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳарбийлар билан учрашув

Ўқилди: 112

Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмда “Ҳарбий ватанпарварлик” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Менгнор Олломуродов, ёш шоиралар Донохол Жумаева, Маъмура Эргашева ва бошқалар иштирок этишди ва китобхонлик маданияти, китоб мутолааси, бугунги глобаллашув даврида адабиётнинг ўрни ва аҳамияти тўғрисида фикр юритдилар.

Суҳбатлар мушоираларга уланди. Шоир ва ижодкорлар томонидан Ватанни тараннум этувчи, дилтортар шеърлар ўқилди. Ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Донохол Жумаева,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилояти бўлими адабий ходими

 

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

«ЭЛ НЕТИБ ТОПГАЙ МЕНИКИМ…» «ЭЛ НЕТИБ ТОПГАЙ МЕНИКИМ…»
НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»