"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Мардлар борки, ҳурлик бардавом!

Ўқилди: 75

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, жума – “Маънавий юксалиш ва ватанпарварилик куни” муносабати билан Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмда “Мардлар борки, ҳурлик бардавом!” мавзусидаги давра суҳбати ҳамда концерт дастури ташкил этилди.

Давра суҳбатида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими тарғиботчиси Ш.Исматов “Амир Темур ва темурийлар давлатининг ҳарбий салоҳияти” мавзусида маъруза қилиб, Амир Темурнинг ҳарбий салоҳияти ва саркардалик қобилияти, у асос солган ҳарбий қўшин ва унинг тузилиши, шунингдек, буюк Соҳибқироннинг Ўрта Осиёни мўғуллар зулмидан, Европани эса Усмонийлар хавфидан озод қилиши ва бу воқеаларнинг тарихий аҳамияти ҳақидаги мулоҳазаларини баён этди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Г.Рўзиева сўз олиб, истеъдодли шоир, етук саркарда ҳамда маърифатпарвар шоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида фикр билдирар экан, унинг бир қанча соҳаларда ўз давридан илгарилаб кетган шахс бўлганини, бошидан не суронлар кечса-да, бир лаҳза ҳам қаламдан айро яшамаганлигини, аксинча, ҳаёт машаққатлари унинг ижодига ўзгача таъсир қилганини, унинг муаззам “Бобурнома”си ўқувчи қалбини журъат ва жасоратга тўлдиришини мисоллар орқали баён қилди.

Бобур шахсияти ва шеърияти, саркардалик фаолияти ҳамда ҳарбий салоҳияти борасидаги суҳбат доирасида ҳарбий хизматчилар ўртасида атоқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари мутолааси бўйича мулоқот ва мунозара ҳам ташкил этилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида ҳарбий қисм офицер ва аскарлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун вилоят мусиқали драма театри жамоасининг концерт дастури тақдимот қилинди.

Шу куни Бухоро шаҳридаги бир неча таълим муассасалари ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ҳам ўтказилиб, унда иштирок этган йигит-қизлар ҳарбий техникалар кўриги ҳамда тактик-ўқув машғулотларига гувоҳ бўлишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди
Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида
Буюк адибга эҳтиром рамзи Буюк адибга эҳтиром рамзи
Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб