"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги асарларни кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди

Ўқилди: 66

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 6 декабрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан 28 ноябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги асарларни кўпайтириш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари, ёзувчи ва шоирлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда миллий армияни изчиллик билан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Президентимиз ташаббуси билан Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясининг қабул қилингани, армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликдаги ишларнинг кучайтирилгани миллий армиямиз сафларини мустаҳкам ирода, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшлар билан тўлдириб бориш имконини бермоқда. Зеро, юқори профессионал, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатли, фидойи ва мард ҳарбий хизматчиларни тарбиялаш Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан 28 ноябрда Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши мамлакатимиз ҳарбий қудратини янада мустаҳкамлаш, мудофаа саноати ва ҳарбий таълимни ривожлантириш, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни модернизация қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали қўшинларни бошқариш тизимини такомиллаштириш билан бир қаторда ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, аскарлар, ҳарбий хизматчилар мамлакатимизнинг шонли тарихини, она заминимизда яшаб ўтган буюк қаҳрамонлар, саркарда ва қўмондонлар ҳаёти ва жасоратини чуқур билиши, улар билан ғурурланиши лозимлигини таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари аскарлар ҳарбий қасамёд қабул қилишдан олдин албатта, Ўзбекистон тарихи ва “Темур тузуклари” фанидан синов топшириши кераклигини қайд этди. Илғор ҳарбий қисмларга улуғ саркардаларимизнинг номини бериш, моҳир лашкарбоши боболаримиз ҳақида илмий тадқиқотлар, бадиий китоблар, кинолар яратишга кўрсатма берди.

Бу ижодкорлар учун ҳам шараф, ҳам масъулият юклайди. Йиғилишда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида ватанпарварлик, юртга садоқат фазилатларини юксалтиришга хизмат қиладиган, Ватан ҳимоясидек муқаддас ва шарафли бурчга масъулият билан ёндашишга ундайдиган бадиий юксак асарлар яратиш, мамлакатимизнинг шонли тарихини, она заминимизда яшаб ўтган буюк қаҳрамонлар, саркарда ва қўмондонлар ҳаёти ва жасоратини, ҳарбий хизматни ўтаётган юртдошларимиз – замонамиз қаҳрамонлари образини акс эттирувчи ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги шеърий, насрий, бадиий публицистик, саҳна асарларни кўпайтириш, киносценарийлар ёзиш, ижодкорларга ижтиомий буюртма бериш асосида уларни мазкур мавзулардаги асарлар яратишга рағбатлантириш масалалари муҳокама этилди. Бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режалар белгилаб олинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди
Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида
Буюк адибга эҳтиром рамзи Буюк адибга эҳтиром рамзи
Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб