"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ватан равнақи ёш ижодкорлар қаламида

Ўқилди: 49

Шу йилнинг 4 декабрь куни Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси ва “Қорақалпоқ адабиёти” газетаси ташаббуси билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида шу йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунларидан келиб чиқиб ижодкорлар олдида турган долзарб вазифаларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистонга ҳар бир ташрифи чоғида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирларни белгилаб бераётгани, ўтган даврда ҳудудда қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётгани таъкидланди.

Президентимиз республикамизга бу галги ташрифи доирасида ҳам ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига боғлиқ долзарб масалаларни ҳал қилиш баробарида, одамлар ҳаётини бевосита кўздан кечириб, улар билан мулоқот қилиб, талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаб берди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Қорақалпоғистонда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларни одамлар ўз уйи, маҳалласи, тумани мисолида яққол ҳис қилаётгани таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари Президентимизнинг халқимиз учун қилаётган бундай сайъ-ҳаракатларини, эзгу ишларини ёзувчи ва шоирларимиз асарларида акс эттириши лозимлигини қайд этишди. Мўйноқдаги мислсиз ўзгаришлар, юртимизнинг энг шимолида жойлашган “Қорақалпоғистон” шаҳарчасининг мутлақо янги қиёфаси ҳар бир ижодкорни илҳомлантиради, албатта.

Шулардан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистоннинг янги қиёфасини, Оролбўйида яшаб меҳнат қилаётган замонамиз қаҳрамонлари образини адабиётда акс эттиришни рағбатлантириш мақсадида “Қорақалпоқ адабиёти” газетаси яна бир хайрли ишга қўл урди. Яъни газета таҳририяти эндиликда “Қорақалпоқ адабиёти” кутубхонаси” белгиси остида китоблар нашр эта бошлади. Ёш ижодкор, Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 1-сонли академик лицей ўқувчиси Гули Алланазарованинг “Қувноқвойнинг саргузаштлари “, ”Гулининг умидлари” китоблари ана шундай тарзда нашр этилди.

Тадбир доирасида ўтказилган ушбу китоблар тақдимотида сўзга чиққанлар “Қорақалпоқ адабиёти” газетасининг бу ташаббуси Президентимиз томонидан ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Таҳририят тез кунларда биринчи гуруҳ ногирони, шоир Марат Ережеповнинг китобини ҳам нашр эттиришни режалаштирмоқда.
Булардан ташқари ёш таржимонлар томонидан Европа адабиёти намуналарининг қорақалпоқ тилига ва қорақалпоқ адабиёти намуналарининг хорижий тилларга таржималарини нашр этиш, “Қорақалпоқ адабиёти” газетаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўртасида тасдиқланган шартномадан келиб чиққан ҳолда ўқитувчиларнинг мақолалар тўпламлари, методик қўлланмаларини нашр қилиш режалаштирилган.

Анжуман доирасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва “Қорақалпоқ адабиёти” газетаси ўртасида ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбир якунида шоирлар томонидан юксалиб бораётган она Ватанимизни тараннум этувчи шеърлар ўқилди.

 

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди
Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида
Буюк адибга эҳтиром рамзи Буюк адибга эҳтиром рамзи
Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб