"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Алексей Устименко – 70 ёшда

Ўқилди: 99

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида таниқли ёзувчи ва публицист, адабий танқидчи Алексей Устименкони муборак ёши билан қутлашди.

Алексей Петрович Ўзбекистон вақтли матбуотида муҳаррир сифатида кўп йиллар давомида меҳнат қилган. Бир неча йил «Звезда Востока» журналини бошқарган.

Бир қанча ҳикоялар тўпламлари, “Олис Зуҳал ҳалқаси ортида” («За кольцами далекого Сатурна» — 1989), “Қувиб етаётган тош” («Догоняющий камень» — 2002), “Ғолибнинг сояси” («Тень победителя» — 2002) каби қиссалар, “Олтин сароб ичра кезиб юрганлар” («Странствующие в золотом мираже» — 1994) романи муаллифи. Асарлари «Дружба народов», «Иные берега» (Россия), «Иерусалимский журнал» (Исроил), «Провинциальный альманах» (Латвия) нашрларида ҳам эълон қилинган. “Ўзбекфильм” студиясида унинг сценарийси асосида “Синдбоднинг янги саргузаштлари”, “Ёрдамчилар” каби бир қанча мультипликацион фильмлар ишланган.

Сайт бўлими: Таваллуд кун, Янгиликлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ