"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Мард ўғлонлар номи барҳаёт!

Ўқилди: 141

Жонажон юртимизда эл-юрт ҳимояси йўлида азиз жонини қурбон қилган мард ўғлонлар хотирасига эҳтиром кўрсатиш безавол анъанага айланган. Бу жараёнда муҳтарам Президентимизнинг “Ҳеч шубҳасиз, Ватан олдидаги бурчини адо этиш чоғида юртимиз озодлиги, халқимизнинг бугунги тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг азиз хотирасига эҳтиром кўрсатиш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир”, деган умидбахш даъвати дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ана шундай жасорати билан халқимиз хотирасидан абадий ўрин олган, ёш авлод учун ибрат ва намуна вазифасини ўтаётган марҳум ўғлонларимиз руҳини шод, номини барҳаёт этиш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан тартиб берилган “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” китобининг жойлардаги тақдимоти жараёнида сўз олганлар улар ибрати, айниқса, бугунги глобаллашув замонида нечоғлик улкан аҳамият ва миқёс касб этишини алоҳида таъкидладилар. Жумладан, Бухоро шаҳридаги 33-, Шофиркон туманидаги 38-умумтаълим мактабларида, Жондор туманидаги қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ўтказилган шундай тақдимотлар давомида ДХХ чегара қўшинлари сафида мардонавор хизмат қилиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган Акбаржон Файзиев, Назиржон Эгамов ҳамда Эркин Беҳбутовлар хотирланди.

Мазкур уч мард ўғлон шарафига ўрнатилган бюстлар пойига гул қўйиш маросими билан бошланган тадбирлар давомида уларнинг сафдошлари, устозлари ва дўстлари, шунингдек, шоир-ёзувчилар, маҳалла вакиллари ва фаол ёшлар сўз олиб, инсон иродаси ва матонати, мардлик ва жасорат унга нечоғлик улкан миқёс ва салобат бахш этишини, ҳар уч ўғлон кўрсатган жасорат ёш авлод учун ибрат мактаби эканлигини таъкидладилар.

Тадбирлар якунида уларнинг ота-оналарига фарзандлари ҳақидаги илиқ хотиралар жой олган китоблар тақдим этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ