"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим

Ўқилди: 90

Президентимиз ташаббуси билан ҳозирги кунда ҳарбий қисмларда ҳафтанинг жума куни маънавият куни, деб эълон қилинди. Шу кунлари вилоятимиз ҳудудидаги ҳарбий қисмларда шоир ва ижодкорлар томонидан китоб мутолааси сифатини оширишга бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда “Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда фаол ижодкор Шавкат Низом, “Сурхон” адабий клуби аъзоси Маъмура Эргашева ва бошқалар иштирок этишди. Тадбирда ёш шоир Шавкат Низом “Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим” мавзусида маъруза қилди. Ёш шоиралар ўз шеърларидан ўқиди. Мушоира куй-қўшиққа уланди.

Донахол Жумаева,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими адабий ходими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ