"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳарбий ватанпарварлик тадбири

Ўқилди: 126

Андижондаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги майдонда “Ким юртига содиқ бўлса – мендурман ўша!” шиори остида ўтказилаётган ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида анжуман ўтказилди.

Мингдан зиёд киши йиғилган анжуманни Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова кириш сўзи билан очди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъул ходими, подполковник Сардорбек Қобулов тадбир қатнашчиларини байрам билан қутлади.

Майдонга Жалолиддин Мангуберди, Соҳибқирон Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймоларида тулпор минган аскарлар кириб келдилар ва даврани айланиб, авлодларга ватанпарварликка чорловчи сўзлар айтдилар.

Шундан сўнг Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий Гвардия ҳарбий қисмлари, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва Андижон давлат университети, Андижон давлат тиббиёт институти, бошқа ташкилот, муассасаларнинг мудофаа гуруҳлари намойиши бўлди.

Байрам шукуҳи ҳарбий қисмларда, олий, ўрта маҳсус ўқув юртларида, ташкилот ва муассасаларда ҳарбий чиқишлар, учрашувлар, танловлар тарзида давом этмоқда.

Тадбирларда вилоят ёзувчи ва шоирлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ