"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида

Ўқилди: 83

Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида таниқли ёзувчи ва шоирлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, таниқли шоир Минҳожиддин Мирзо Президентимиз томонидан аскарларнинг ҳарбий-стратегик тайёргарлиги билан бирга маънавий етуклигига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада қатор вазифалар белгиланганлиги ҳақида гапирди. Китобхонлик маданиятини ривожлантириш, улуғ аждодлар қолдирган бой маънавий меросни чуқур ўрганиш орқали ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғулари янада юксалишига эришилишини таъкидлади ва ҳарбийларга аталган шеърларидан ўқиб берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Хуршида Ваҳобжон қизи, ёш ижодкор Барно Солиева, ижодкор ҳарбий хизматчилар – оддий аскарлар Равшанбек Шермонов, Алишер Каримов сўзга чиқдилар ва ватанпарварлик мавзусидаги шеърларидан ўқидилар.

Асака тумани Ниёзботир қишлоғида жойлашган 25-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ҳарбий ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди. Ўқувчилар томонидан турли ҳарбий машқлар, мусиқали ва спорт дастурлари, ватанпарварлик мавзусидаги мушоиралар намойиш қилинди. Майдонни тўлдирган ҳарбий либосдаги ўқувчиларнинг чиқишлари анжуман қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, таниқли шоир Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом, таниқли журналист Абдурасул Жумақул, қорақалпоғистонлик шоир Янгибой Қўчқоров, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи, мактаб-интернати директори Камолиддин Асқаров, ҳарбий таълим ўқитувчиси Содиқжон Ғаффоров, адабиёт ўқитувчиси Турсуной Назарова ва бошқалар сўзга чиқдилар.
Жаҳонгир Абдуғаффоров, Муроджон Абдуваҳобов, Муҳаммадазиз Омонов, Абдулбори Рустамов каби иқтидорли ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган бадиий китоблар, “Шарқ юлдузи” журналининг янги сонлари тақдим этилди. Мактаб-интернат кутубхонасига ҳам уюшма томонидан китоблар жамланмаси совға қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ