"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Юксак масъулият ҳисси

Ўқилди: 99

Юртимизда барча соҳаларда янги-янги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқимизнинг фаровон турмуш тарзини яратиш, миллий маънавиятимиз юксалиши, жамиятимиз тараққиёти учун, албатта, ҳар бир соҳада янгиланиш, ривожланиш бўлмоғи даркор.

Президентимиз қарорига асосан “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонининг таъсис этилиши нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг фаолиятига қаратилаётган юксак эътибор ва эътирофнинг намунасидир. Ушбу кўкрак нишонига биринчилар сафида муносиб топилганим мени янги йилда янги мақсад-режалар билан янада фаолроқ ишлашга, билдирилган ишончни оқлашга ундамоқда.

Бу йил бизнинг ижодий ташкилотимиз учун жуда муваффақиятли йил бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 апрелдаги қарори ижроси йўналишида ташкилотимиз моддий техника базаси мустаҳкамланди. “Ижод” жамоат фонди томонидан янги хизмат автомобили олиб берилди, ҳисоб рақамимизга ҳомийлик маблағлари жалб этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фондининг давлат грантлари ажратиш бўйича эълон қилган танловида бизнинг “Адабиёт яшаса, миллат яшайди” номли лойиҳамиз ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа доирасида ўсиб келаётган ёш авлодни маънан етук, жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, илмий-ижодий ва интеллектуал салоҳиятли, китобхон ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Адабиётга эътибор – маънавиятга эътибор” ойлиги, “Мен севиб ўқиган китоб” акцияси, “Энг яхши китобхон” танловлари ўтказилди ва бу ишлар давом этмоқда.

Адабиёт тарғиботи, ижодий кечалар, хотира тадбирлари, адабий анжуманлар ташкил этиш билан бирга, истеъдодларни юзага чиқариш, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам асосий мақсадларимиздандир. Юзлаб ёш ҳаваскорлар вилоятда фаолият олиб бораётган “Бобур издошлари”, “Ёғду”, “Муҳаммад Юсуф издошлари”, “Ёш ёзувчилар”, “Ёш публицистлар”, “Ҳабибий издошлари”, “Уммон”, “Нафосат”, “Орзу” каби адабий тўгаракларимизда адабиёт, ижод сирларини ўрганадилар, устоз адибларнинг маҳорат дарсларида қатнашадилар. “Бобур издошлари” тўгарагининг олти нафари Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлди, кўплаб иқтидорли ёшлар турли Республика танловлари ғолиблари.

Аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини, эзгуликни, миллий истиқлол, она Ватанга муҳаббат, буюк тарихимиз ва маданиятимиздан ифтихор этиш туйғуларини юксалтиришга хизмат қилиш асосий мақсадимиз экан, бунинг учун, аввало ғоявий-бадиий жиҳатдан етук, умрбоқий асарлар яратишга ҳаракат қилишимиз ва нодавлат нотижорат ташкилотлари учун яратилаётган имкониятлардан янада унумли фойдаланиб, миллий адабиётимиз, жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоғимиз лозим.

 

 

 

Хуршида Ваҳобжон қизи,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ