"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Одоб-ахлоқ қоидалари мавзусида учрашув

Ўқилди: 85

“Ўзстандарт” агентлигининг таркибий тузилмаларида одоб-ахлоқ қоидалари мавзусида учрашувлар ўтказилмокда.

Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида агентлик мутахассислари ва ёзувчи-шоирларнинг соҳа ходимлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бошқармаси директори Нурмуҳаммад Тешаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи, таниқли шоир Фарид Усмон, ёзувчи Восит Аҳмад мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, мавзуга оид шеьрлар ўқилди.

“Ўзстандарт” агентлиги ахборот-таҳлил бўлими етакчи мутахассиси Нуриддин Муҳитов ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги бош директорининг матбуот котиби Абдурауф Расулов ва Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази етакчи мутахассиси Эътибор Муҳиддинова ҳам сўзга чиқиб, фикрларини билдирдилар.

Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан тадбир меҳмонлари ҳамда агентлик ходимларига “Шарқ юлдузи” журналининг янги сонлари ва китоблар жамланмаси тақдим этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ