"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Оқ кема” ўқувчилар ҳузурида

Ўқилди: 82

Буюк адиб ва жамоат арбоби , нафақат қирғиз халқининг, балки турли миллат вакилларининг суюкли фарзандига айланган Чингиз Айтматовнинг асарини ўқимаган ёхуд унинг асарлари ҳақида эшитмаган бирорта киши топилмаса керак. Машҳур ёзувчининг таваллуд айёми муносабати билан ўтказилаётган ижодий кечалар, давра суҳбатлари, учрашувлар айниқса, ёшларда жуда катта таассурот қолдирмоқда.

Гулистон шаҳридаги вилоят хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида улуғ адибнинг ижодий фаолиятига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди. Ўқувчилар адибнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид қизиқарли факт ва рақамлар билан танишишди. Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ҳ.Ортиқбоева, уюшма аъзоси, ГулДУ доценти У.Ўлжабоев, ГулДУ доценти, филология фанлари номзоди Ҳ.Абдукаримов Чингиз Айтматовни дунёга танитган ва эл эътирофига сазовар қилган асарлари, инсоний сифатлари ҳақида ҳикоя қилиб беришди.

Тадбирда ўқувчилар томонидан адибнинг машҳур “Оқ кема” асаридан саҳна кўриниши ижро этилганида мана шу асар қаҳрамонлари даврага кириб келгандек ўзгача руҳ пайдо бўлди. Адабий кеча ёшларнинг адабиётга, қардош халқ адибларининг ижодига, бир сўз билан айтганда китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширгани шубҳасиз.

Норинисо Қосимова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими бош мутахассиси

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ