"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ёш ҳарбийлар Адиблар хиёбонида

Ўқилди: 96

Ёш ҳарбийлар Адиблар хиёбонида

Мамлакатимизда ватанпарварлик ойлиги юқори савияда ўтказилмоқда
Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида мамлакатимизда ватанпарварлик ойлиги юқори савияда ўтказилмоқда. Бу кунни энг улуғ ва энг азиз байрамларимиз сингари, ўзида эзгу ғоя ва чуқур маъно-мазмун касб этган “Ватан муқаддас – уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида нишонланмоқда.
photo5255928785411352979.jpg
Қуролли Кучлар Академияси курсант ва тингловчилари Мирзо Улуғбек туманидаги 18-умумтаълим мактабининг ўқувчилари билан бирга пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ўрнатилган элимиз ардоғидаги ёзувчи ва шоирлар ҳайкаллари пойига гўллар қўйди. Ёшлар бу ерда Ватанни ҳимоя қилиш, юрт мудофаасига доир фикрларни англар экан, ушбу буюк ёзувчиларни ҳар бир ёзган асарлари биз учун четдан кириб келаётган маънавий хуружларга қарши қалқон бўлишини хусусида сўз юритилди. Ушбу ташриф чоғида тадбир иштирокчилари машҳур шоир ва ёзувчиларнинг ижод намуналаридан парчалар айтди.
photo5255928785411352989.jpg
Мустақиллик йилларида Қуролли Кучларимиз шиддат билан ривожланди ва бу жараён изчиллик билан давом этмоқда. Бугунги кунда Ватанни ҳимоя қилиш ёши, фаолият соҳаси ва касбидан қатъий назар ҳар бир фуқаронинг чинакам шарафли бурчидир ва айнан шу сабабли республикада Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу каби тадбирларни юқори савияда ўтказиш мақсадида соҳа мутасаддилари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ўрнини ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамининг фуқароларимиз ҳаётида тутган аҳамиятини аҳолига етказиш чоралари кўрилмоқда.
Абдулазиз Мусаев, ЎзА
Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ