"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Ўқилди: 134

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида Бухоро вилоятининг Олот туманида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.

“Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида туман марказидаги ўйингоҳда ташкил этилган тадбирда ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, фаол ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Фестивалда сўзга чиққан туман ҳокими Ш.Саломов ва фаол ёшлар салоҳияти ва қудрати ошиб бораётган миллий армиямиз Ватан сарҳадлари дахлсизлиги, халқимиз тинчлигини асрашнинг ишончли қалқонига айланганини, унинг сафида хизмат қилиш ҳар бир ёшнинг шон-шараф иши бўлиб қолганини таъкидладилар.

Тадбирда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар кўргазмали чиқишлар ва спорт маҳоратларини намойиш этишди. Шунингдек, бу ерда ёшларга жанговар техника ва қурол-аслаҳалар билан танишиш имконияти ҳам яратилди.

– Мен кўпчилик тенгдошларим қатори миллий армиямиз сафида хизмат қилишни орзу қиламан, – дейди фестиваль иштирокчиларидан бири, тумандаги 31-давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Меҳриддин Меҳмонов. – Бугун аскар акаларим билан учрашув ва уларнинг кўргазмали чиқишлари армия ҳақидаги, Ватан ҳимоячиси қандай бўлиши кераклиги тўғрисидаги тасаввурларимни яна бойитди.

Фестиваль давомида тақдимот қилинган Бухоро ҳарбий гарнизони оркестри ижросидаги Ватан, тинчлик ва эзгулик тараннум этилган куй ҳамда қўшиқлар ёшларда катта таассурот қолдирди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилишда муҳим аҳамиятга эга бундай оммавий тадбир Қоракўл туманида ҳам бўлиб ўтди.

Таъкидлаш керак, Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ташкил этилаётган турли тантаналар доирасида умумтаълим мактаблари ва касб- ҳунар коллежлари ўқувчилари вакилларининг ҳарбий қисмларга ташрифлари ҳам уюштирилмоқда. “Очиқ эшиклар куни” тарзида ўтказилаётган ана шундай тадбирлардан бири Когон туманидаги ҳарбий қисмда ҳам бўлиб ўтди. Унда шоир-ёзувчилар, меҳнат фахрийлари, маҳалла ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаоллари иштирок этишди.

Ташриф доирасида ёшлар аскарларнинг жисмоний ва тактик машғулотлари, саф машқлари, спорт-соғломлаштириш тадбирлари, кутубхона фондидан фойдаланиш имкониятлари билан яқиндан танишдилар. Ҳарбий хизматчилар томонидан намойиш этилган қўл жанги ҳамда шартли “террорчи гуруҳ”ни йўқ қилиш ҳарбий-тактик операцияси жараёни ёшлар қалбида ҳайрат ва ҳаяжон уйғотди. Улар бу ерда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, қидирув ва кузатув анжомлари билан танишдилар.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан ҳарбий-ватанпарварлик мавзуидаги асарлар тақдимоти ҳамда мушоира кечаси ҳам ташкил этилди. Шунингдек, фаол ёшларга китоблар совға қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ