"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Мушоира этади давом…

Ўқилди: 108

Гўзал тупроқ узра қуйилар оқшом,
Кундуз олар дам.
Жўшқин мушоира этади давом,
Дўстим, кел сен ҳам!

Шоира Зулфиянинг “Мушоира” достони мана шундай сатрлар билан бошланади. Зотан, шоирнинг бор кўнгил кечинмалари мушоира баҳонасида юзага чиқиши билан бирга, тенгдошлар ижодидан олинган янги тасаввурлар янги ижод маҳсули учун тамал тоши бўлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимида “Зулфияхоним қизлари” клуби аъзоларининг йил якуни бўйича учрашуви бўлиб ўтди. Уни уюшманинг вилоят бўлими етакчи мутахассиси Гўзал Рўзиева кириш сўзи билан очди.

У ўз сўзида бугунги адабий жараёнда кечаётган янгиликлар, хусусан, ўзбек ва жаҳон адабиётида яратилган янги асарлар, сўнгги йилларда ўзбек тилига таржима қилинган ва нашр қилинган бир қанча жаҳон адабиёти намуналари билан йиғилганларни таништириб, сўнгра Зулфия ҳаёти ва ижоди ҳақида тўхталди.

Зулфия ХХ аср ўзбек шеъриятида ўзининг ёқимли лирик сози садолари билан ажралиб турувчи ижодкорлардан бири бўлиб, унинг шеърияти кўнгилга ёруғлик бағишлайди, нур улашади. Шоира ижоди ва ҳаёт йўли ўзбек аёлининг бой ички дунёсига, садоқати эса аксар ўзбек аёлларининг вафо тимсоли эканликларига яққол мисолдир, таъкидланди мулоқот жараёнида.

Учрашувда сўз олган Мадинабону Бахшуллаева, Зилола Тошева, Дилноза Ҳамроева, Динора Умарқулова, Гўзал Салоҳиддинова, Хуршидабону Алимардонова каби ижодкор-ёшлар устоз шоира ижодининг энг муҳим фазилатлари ҳамда маҳорат сабоқлари хусусида тўхталиб, дилбар шеърларидан намуналар ўқидилар.

Мулоқот якунида клубнинг 2019 йилдаги истиқбол режалари белгилаб олинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ