"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Тарихингдир минг асрлар ичра пинҳон, ўзбегим…

Ўқилди: 69

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлимида ўзбек халқининг буюк адиби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг таваллуд кунига бағишланган «Тарихингдир минг асрлар ичра пинҳон, ўзбегим» деб номланган шеърият кечаси бўлиб ўтди.

Кечада шоирлар, ёзувчилар ва «Садоқат» тўгарагининг аъзолари иштирок этди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зуҳра Бегим Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди ҳақида тўхталиб, шоир асарларида ҳаётга, гўзалликка муҳаббат, ёвузликка, тубанликка нафрат туйғуларининг яққол кўзга ташланганлиги ҳамда халқчил ва оддийлиги билан китобхонлар қалбидан жой олганлигини таъкидлади.

Шоирнинг «Эмас» радифли ғазалига боғлаб ёзган мухаммасини ўқиб берди. СамГАСИ қошидаги академик лицей ўқитувчиси Абдуваҳоб Зарипов шоир шеърияти ҳақида сўзлади.

Тўгарак аъзолари ҳам бу борада фикр-мулоҳазаларини билдириб, шоир шеърларидан ёд айтишди. Ижодкорлар куй басталанган қўшиқларидан ижро этишди. Тадбир якунида Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган фильм намойиш этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими

 

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ