"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Мард ва жасур ўғлонлар

Ўқилди: 63

Ҳозирги кунда ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида вилоятимиз ҳудудидаги ҳарбий қисмларда шоир ва ижодкорлар иштирокида тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу жумладан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда “Мард ва жасур ўғлонлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Менгнор Олломуродов, фаол ижодкор Маъмура Эргашева ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлиги, бугунимизнинг тинч ва осойишта ўтишига эртамизнинг бугундан-да ёрқин бўлишига ҳизмат қилишини таъкидлади. Ҳарбий ҳизматчиларимиз ҳам ўз ижод намуналаридан шеърлар ўқиб беришди. Ҳарбий хизматчиларимизга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган китоблар совға қилинди.

Тадбир савол-жавоб мунозарага бой тарзда бўлиб ўтди.

Донахол Жумаева
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими адабий ходими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ