"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Янги йил мушоираси

Ўқилди: 61

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими ташаббуси билан Қумқўрғон тумани Агро касб-ҳунар коллежида “Илҳом” адабий клуби ташкил этилган бўлиб, доимий равишда фаолият юритиб келмоқди. Бугун “Илҳом” адабий клуби аъзолари иштирокида “Янги йил мушоираси” бўлиб ўтди.

Мушоирани Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Менгнор Олломуродов бошқариб борди. Мушоирада ёш ижодкорлардан Гулноза Рўзиева, Гулмира Абдураимова, Мавлуда Самариддинова, Мақсуда Мелиқулова каби кўплаб ижодкорлар иштирок этишди.

Мушоирада нафақат шеърхонлик, балки бугунги кун адабиёти тўғрисида музокаралар ҳам бўлди. Айниқса, назм ва наср ҳақида ажойиб фикрлар билдирилди. Мушоира сўнгида фаол қатнашган ёш қаламкашларга Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими томонидан китоблар совға қилинди.

Давра суҳбати жуда қизғин ва мазмунли ўтди.

Донохол Жумаева
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилояти бўлими адабий ходими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ