"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Китоб тақдимоти

Ўқилди: 92

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими ва СамДУ қошидаги «Шалола» тўгараги ҳамкорлигида «Самарқанд китоб олами» маънавий-маърифий мажмуасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, ҳажвчи, публицист Хуршид Нуруллаевнинг «Беш фасл ва юрт васфи» китобининг тақдимоти ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – Ҳ.Умуров, З.Нурматов, Х.Каримова, Х.Бобомуродова, О.Асадова, О.Маматова, Ж.Сувонова, Зуҳра Бегим ва Ғайбиддин Фазлий, Эътибор Маҳмудова каби ижодкорлар иштирок этиб, таниқли шоир Хуршид Нуруллаев ижоди ҳамда «Беш фасл ва юрт васфи» китоби ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.»Садоқат» тўгараги аъзолари китобга киритилган шеърлардан намуналар ўқиди.

Тадбир давомида «Шалола» тўгарагининг аъзоси Муқаддас Олтинованинг нашрга тавсия этиш учун берилган шеърий тўпламининг муҳокамаси ҳам бўлди. Янги тўплам муаллифига устоз ижодкорлар томонидан таклифлар берилди.

СамДУ профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Ҳотам Умуров ижодкорларга адабиёт ва шеърият йўналиши бўйича қимматли маслаҳатлар берди. Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов шеърларидан мисоллар келтириб, ҳар бир ижодкор яхши шеър ёзиш кераклигини таъкидлади. Тадбир ижодкорлар учун катта таассуротларга бой бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ