"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўқилди: 62

Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида »Ватанпарварлик» ойлиги доирасида ҳарбий қисмлар ва шоир, ижодкорлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

«Самарқанд китоб олами» маънавий-маърифий мажмуаси ходимлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими ва Самарқанд шаҳридаги Марказий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисм ҳарбийлари ҳамкорликда «Темур тузукларини ўрганиш» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Хуршид Нуруллаев сўзга чиқиб, «Темур тузуклари» асари ҳақида маъруза қилди. Уюшманинг вилоят бўлими бош мутахассиси Зуҳра Бегим ҳарбийларни байрам билан табриклади ва жамиятимизда Ватан ҳимоячиларининг тутган беқиёс ўрни ҳақида сўзлаб, Ватан ва унинг мард ўғлонлари мадҳ этилган шеърларидан ўқиди.
СамДУ тарих факультети катта ўқитувчиси Тоҳир Махмудов Амир Темур даврида илм-фан, санъат ва маданиятнинг ривожи тўғрисида маълумот берди.

Огоҳлик ва хушёрлик– ҳарбий хизматчининг бурчи, бу борада ҳар бир киши юртга муносиб фарзанд бўлиши кераклигини таъкидланди.
Ҳарбийлар ва 64-мактаб махсус интернат ўқувчилари ҳам Ватан ҳақида шеърлар айтиб, куй-қўшиқлар ижро этишди.

Тадбир сўнгида «Самарқанд китоб олами» маънавий-маърифий мажмуаси томонидан ҳарбийларга компьютер жамланмаси совға қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ