"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ҲАРБИЙЛАР ҲУЗУРИДА

Ўқилди: 70

Ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Андижон шаҳридаги Миллий гвардия ҳарбий қисмида ёзувчи-шоирлар, маънавиятчилар ҳамда санъаткорлар иштирокида анжуман ўтказилди.

Тадбирни ҳарбий қисм командири ўринбосари, подполковник Анвар Мавлонов очди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари, шоира Хуршида Ваҳобжон қизи ҳарбий-ватанпарварлик ойлигининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб, ҳарбийларга аталган янги шеърларидан ўқиб берди.Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Муроджон Ғафуров, ёзувчи Восит Аҳмад, уюшманинг вилоят бўлими бош мутахассиси Азизбек Усмонов Ватан қадри, китобхонлик маданияти каби мавзуларда фикр юритдилар.

Андижон шаҳар маданият бўлими хонандалари Аваз Мирхўжаев, Бегижон Раҳимов ижросидаги ватанпарварлик мавзусидаги қўшиқлар кечага янада кўтаринкиликлик багишлади, аскарларни рақсларга чорлади. Жиззахлик Мадаминжон Абдусаломов, Элдорбек Синдаров, хоразмлик Байрамбек Авазов каби оддий аскар ва кичик сержантлар ижодкорлик қобилиятларини намоён этиб, ўзлари ёзган шеърларидан ўқиб бердилар. Мушоирада фаол қатнашган аскарларга ва харбий қисм кутубхонасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг совгалари — китоблар, «Шарқ юлдузи» журналининг янги сонларидан тақдим этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ