"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ВАТАН ҲИМОЯСИГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Ўқилди: 94

Мирзаобод хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида шу туманда жойлашган сафарбарлик чақирув резерфи батальони ҳарбийлари билан “Ватан ҳимоясига барчамиз масъулмиз” мавзусида маданий-маънавий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда хизмат вазифасини ўтаётган аскарлар, офицерлар, ижодкорлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари, шоира Ҳ.Ортиқбоева ҳарбийларни яқинлашиб келаётган ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этиб, буюк аждодларимизнинг бой мероси ҳақида тўхталиб ўтди. Жумладан, улуғ саркарда Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” китоби ҳақида гапирди. Бу асарлардаги ҳарбий ватанпарварлик, она Ватанга бўлган чексиз меҳр ва муҳаббат ҳамда садоқат борасидаги ибратли фикр-мулоҳазаларни билдирди.

Шунингдек, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Н.Қосимова, Республика Маънавият ва маърифат марказининг Мирзаобод туман бўлинмаси раҳбари Г.Холмуродова, батальон командири, подполковник М. Ражабов ҳам сўзга чиқиб, ҳарбийларга эзгу тилакларни билдиришди. Туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган ашула ва рақслар гулдастаси эса барчани даврага чорлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими 

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ