"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ҲАРБИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Ўқилди: 62

Термиз шаҳридаги “Бобур” истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими ҳамкорлигида “Ҳарбий ватанпарварлик” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Исроил Шомиров Ватанни тараннум этувчи дилтортар шеърлари билан йиғилганларни хушнуд этди.

Ёшлар иттифоқи томонидан ҳарбийларга бадиий китоблар совға қилинди. Туҳфа ва тилаклар куй қўшиққа уланди. Айниқса, ёш ҳарбийларнинг жанг санъатидан тайёрлаб келган лавҳалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Анжуман мазмунли ва қизиқарли ўтди.

“Ҳарбий ватанпарварлик” ойлиги бутун Сурхондарёда қизғин давом этмоқда.

Донохол Жумаева,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилояти бўлими адабий ходими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ