"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ОНА ДУОСИ

Ўқилди: 72

Бўй-бастингга боқиб қувнайди кўзим,
Армонлар йироқлаб кетади дилдан.
Ватан хизматига шайланган ўғлим,
Сен менинг нурафшон юзимсан, билсанг.

Фидойилик йўли бу улуғ йўлдир,
Ёруғ иқболингда орзум мушарраф.
Ҳарбий либослари ярашган ўғлим,
Юрт корига яраш – энг олий шараф!

Мардларча қадам бос мардлар сафида,
Ишонч-ла сенга кўз тикар ҳур диёр.
Шу Ватанни рози қилсанг бас, ўғлим,
Халқнинг дуосида буюк ҳикмат бор.

Ғайрат-шижоатинг, чин муҳаббатинг
Ҳар босган изингга шамчироқ бўлсин.
Ҳақ ва адолатнинг манзилларида
Айтар сўзинг кескир, дилинг пок бўлсин!

Ватан ҳимояси – энг муқаддас бурч,
Эл деб ёнган дилдан чекингай ўлим.
Менинг бор имконим дуоларимдир,
Менинг бор бойлигим ўзингсан, ўғлим.

Сен Ватаннинг ёруғ юзисан, ўғлим!

Хуршида 

Сайт бўлими: Ўзбек шеърияти, Янгиликлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ