"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ВАТАННИ УЛУҒЛАШ — МУҚАДДАС БУРЧ

Ўқилди: 38

Ватан она каби ҳокисор, меҳр каби қайноқ, кўнгил каби кенг бир маскан. Ватан туйғуси юракларни жумбушга келтирар экан унинг корига ярагинг, истиқболига ўз хиссангни қўшгинг келаверади.

Бу борада Ватан аталмиш қўрғонимизнинг осуда, ҳаётбахш, фаровонлигига ўз хиссасини қўшаётган ватан ҳимоячиларини ёдга олмасликнинг иложи йўқ. Мамлакатимизда ҳарбийларнинг нафақат жисмонан, балки маънан юксалишига катта эътибор берилмоқда. Ҳафтанинг ҳар жума куни “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик” куни этиб белгилангани ва ҳарбий қисмларда шу куни турли анжуманлар, давра суҳбатлари ўтказилаётгани сўзимизнинг исботидир. Сурхондарё воҳасида ҳам ҳарбий қисмларда турли тадбирлар, анжуманлар, адабий учрашувлар ўтказилмоқда.

Бугун Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими ташаббуси билан «Ватанни улуғлаш — муқаддас бурч» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Журналистлар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Тўра Қобилов, Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими адабий ходими Донохол Жумаева, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошида ташкил этилган “Сурхон” адабий клуби аъзоси Маъмура Эргашева, Термиз шаҳар “Мушкбобо” жоме масжиди ноиби Қосимхон Баҳромов иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Ватан аталмиш муқаддас даргоҳ, унинг ҳимояси аталмиш олий бурч, юртга бўлган садоқат туйғулари хусусида сўзладилар. Тадбирга ташриф буюрган шоира қизлар Ватан мадҳ этувчиа шеърлардан ўқидилар. Энг қувонарлиси ҳарбийларимиз орасида ҳам ижодкорлар бор экан. Ҳарбий қисмда фаолият юритиб келаётган оддий аскар Аброржон Турсунов ўзининг Ватанга бўлган садоқати акс этган шеърини йиғилганларга ўқиб берди.

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ