"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“ЗУККО КИТОБХОН”ЛАР БЕЛЛАШУВИ

Ўқилди: 47

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Сирдарё вилоятнинг барча ҳарбий қисмларида, 4 та умумтаълим мактабида ташкил қилинган Миллий гвардия тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби” заҳира синфларида қизиқарли давра суҳбатлари, маънавий-маърифий кечалар, қизиқарли билимлар беллашуви ўтказилди.

Жумладан, вилоят Маънавият ва маърифат маркази биносида ҳарбий қисмлар, Миллий гвардия ва божхона жамоалари ўртасида “Зукко китобхон” интеллектуал ўйини ўтказилди. Йигит ва қизлар ўзларининг турли соҳада, шу жумладан, ҳарбий соҳадаги билимларини синовдан ўтказишди. Буюк бобокалонимиз, улуғ саркарда Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарини нечоғли билишларини намоён этишди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ