"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ОРОЛБЎЙИДАГИ ЖАСОРАТ

Ўқилди: 53

“Ҳозирги вақтда Орол фожеаси туфайли 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонда Оролқум саҳроси пайдо бўлди.

Ҳар йили 100 миллион тонна қум ва туз ҳавога кўтарилмоқда. Бу эса Орол ҳалокати глобал муаммо эканини яна бир бор исботламоқда.

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида “Трастфонди”нинг тузилиши ўзбек дипломатиясининг катта ютуғи бўлди.”

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келтирилган шу жумлаларни ўқир эканман, ўтмишни эслайман: “Эҳ-ҳей Оролбўйи минтақасини экологик офатдан қутқариш ҳақида қанчадан-қанча гап-сўзлар бўлган, лекин кўпчилиги қоғозларда қолиб кетган эди-я…” Аммо, бугунги кунда экологик фожеа юз берган ҳудуднинг марказида, яъний Мўйноқ туманида бошланган ишларни кўриб, “Сувга чўкканни ўз қўлигина қутқаради”, деган мақол тўғри эканлигини тан олмай иложимиз йўқ. Рақамлар ва далиллар шуни таъкидлайди: “Биз Орол денгизининг сувсиз қолган худудида янги ўрмонлар барпо этишга алоҳида эътибор бермоқдамиз. Агар мустақиллик йилларида Ўзбекистон бўйича 1 миллион 220 минг гектарга яқин ўрмонзор яратилган бўлса, шундан 400 минг гектардан ортиғи айнан Оролбўйи ҳудудида барпо этилган”.

Кўриб турганимиздек экологик фожеадан қутилиш ўзимизнинг қўлимизда экан. Бугун бундай ишларни қилишга Ўзбекистонимизнинг қурби етади. Мўйноқ туманида амалга ошган ва қилинаётган бунёдкорлик ишлари кўнгилларда эртанги кунга мустаҳкам ишонч ўйғотади. Яқин икки йилда бажарилиши кўзда тутилган 504 миллиард сўмдан ортиқроқ қийматга эга бўлган қатор лойиҳалар ва 1 триллион сўмлик инвестициялар натижасида туман қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгаради. Замонавий инфратузилмали Мўйноқ шаҳарчаси яқин йилларда экотуризм марказига айланиш эҳтимолидан йироқ эмас.

Ўзбекистон Президенти Қорақалпоғистонни, айниқса, Мўйноқ туманини саноати, иқтисодиёти ривожланган обод масканга айлантириш бўйича ҳар доим ғамхўрлиқ қилиб келмоқда. 2017 йил 28 февралда Мўйноқ туманини иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қарор қабул қилинган эди. Бугунга қадар амалга оширилган ишларнинг ўзи мўйноқликларнинг кўнгилларида қувонч уйғотмоқда. 20 гектардан зиёд майдонда ташкил этилган “Мўйноқ” кичик саноат зонаси ёшларни ўз қучоғига чорлайди. Бажарилган битта лойиҳа эвазига 100 нафар йигит-қиз иш билан таъминланди. Бу ҳали хамир учидан патир, холос. “Омад қўшалоқ келади”, деганлари бежиз эмас. 2018 йилда қилинган 6 миллиард сўмлик ишларнинг ўзигина туман қиёфасини ўзгартирган бўлса, 2021 йилга келиб 1,5 триллион сўмлик ишлар амалга ошганида Мўйноқни келиб кўринг!
Бугун мўйноқликлар шундай улкан имкониятлар яратилган ҳудудда яшаб, меҳнат қилаётганидан ғурурланади. Президентимизнинг ғамхўрлиги туфайли Ватаннинг ҳар бир қарич ери ободликка юз тутмоқда.

Кенгесбой КАРИМОВ,
Қорақалпоғистон халқ шоири

Сурат kruz.uz сайтидан олинди
Сайт бўлими: Мақолалар, Муносабат, Янгиликлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ