"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ

Ўқилди: 192

Таниқли журналист ва ёзувчи, тажрибали муҳаррир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Илҳом Зоир вафот этди.

Илҳом Зойир 1961 йил 2 июлда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1987). «Тарсаки» (1995), «Елпатак» (1997), «Табассум бекати» (2000), «Қоидаси шунақа» (2002), «Тўғри сўзнинг тўқмоғи» (2003), «Сеҳрли қалам» (2005), «Сичқонча Табунинг саргузаштлари» (2006), «Учовлоннинг саргузаштлари», «Ҳолва емаган бола» (2007) каби ҳикоя ва қиссалар тўпламлари, «Юз тилло можароси» (2008) романи нашр этилган.
Синкен Хоппнинг «Сеҳрли бўр» (2004), Ян Экхольмнинг «Софдил Маллавой» (2006) эртак-қиссаларини ўзбек тилига таржима қилган.
«Дўстлик» ордени билан тақдирланган (2009).

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК