"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЁШЛИГИМ — УМРИМ НАҲОРИ

Ўқилди: 116

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Онажоним шеърият” тўгарагининг навбатдаги тадбирида “Ёшлик” журнали таҳририяти ижодий жамоаси, таниқли шоир ва адиблар, адабиётшунос олимлар иштирок этишди. Улар ёшларни ижод сирларидан огоҳ этдилар.

Ўз навбатида, ёш истеъдодлар ўз ижод намуналари билан устозларининг олқишларини олишди.

Шунингдек, тадбирда “Ёшлик” журнали томонидан ташкил этилган “2018 йилнинг энг яхши ёш ижодкори” танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Танлов бешта йўналишда бўлиб, Бобо Равшан ўзининг “Меҳрибон” ҳикояси билан “Энг яхши насрий асар” йўналишида, Олимжон Суяров “Айт, баҳор шодлигинг янгими?” шеърий тўплами билан “Энг яхши шеърий асар” йўналишида, Гулҳаё Маҳамадалиева Элис Монронинг “Ижара ижодхона” асарининг инглизчадан таржимаси учун “Энг яхши бадиий таржима” йўналишида, Биби Робиъа Саидова “Услубий ва ғоявий ҳамоҳанглик” тадқиқот мақоласи учун “Энг яхши адабий танқидий мақола” йўналишида ҳамда Хусан Мақсудов “Адабиёт дарсликлари пишиқ ва пухта бўлса” номли мақоласи учун “Энг яхши публицистика” йўналишида ғолиб деб топилдилар.

Ғолибларга “Дўстлар клуби” ҳомийларидан “Muradbuildings” қурилиш фирмасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК