"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БАХМАЛДА ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР

Ўқилди: 94

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури тўғрисида”ги  қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бахмал туманида бўлиб ўтган китоб акцияси тадбирларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли ёзувчи Исажон Султон, ёзувчи Баҳодир Қобул, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби Муҳиддин Абдусамад ҳамда  уюшманинг Жиззах вилояти бўлими раҳбари Меҳрибон Абдураҳмонованинг иштироки туман аҳли учун эсда қоларли воқеа бўлди.

Куннинг биринчи ярмида тумандаги Камар қишлоғида аҳолининг кенг қатлами учун хизмат қилувчи кутубхона очилиши маросими қишлоқ аҳлини ниҳоятда қувонтирди.

Кўп йиллардан бери қаровсиз ётган эски масжид биноси ҳашар йўли билан қайта таъмирланиб кутубхона учун зарурий жиҳозлар билан таъминланди. Бир қатор мутасадди ташкилотлар томонидан турли номдаги китоблар билан тўлдирилган кутубхона ўзининг ўқув залига ҳам эгалиги билан эндиликда гавжум зиё масканига айлантирилиши китобсевар халқимизни эзгуликка, яхшиликка ошно қилишдай савобли ишларнинг бардавомлигини таъминлашга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

Кутубхона очилишида вилоят ҳокимлиги вакили Нурали Раимов, вилоят ахборот кутубхона маркази раҳбари Ҳафиза Қудратова, ЎзЛиДеп вилоят кенгаши мутахассиси Олимжон Норжигитов, туман ҳокимлиги мутасаддиси Абдулазиз Зикрияев иштирок этишди.

Ёзувчи ва шоирларнинг қишлоқ аҳли ва ўқувчи ёшлар билан мулоқоти самимий тус олиб китобхонлик ва унинг ёшлар тарбиясида нечоғлик муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Куннинг иккинчи ярмида тумандаги 2-умумтаълим мактабида ёзувчи Баҳодир Қобулнинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Адиб ва жамият” рукнида чоп этилган “Энайўл” номли қиссалар ва ҳикоялар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда сўзга чиққан ёзувчи, шоирлар ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчи ёшларининг фикр-мулоҳазалари тингланди, асарнинг юксак тарбиявий аҳамияти эътироф этилди.

Тадбирларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” фонди томонидан Камар қишлоғи кутубхонси ва 2-умумтаълим мактаби кутубхонасига 200 дона китоб совға қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар Жиззах вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК