"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

САТРЛАРДА ТИНЧЛИК ТАРАННУМИ

Ўқилди: 114

Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг академик лицейида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими томонидан «Сатрларда тинчлик тараннуми» мавзусида адабий-маърифий кеча ташкил этилди.

Тадбирда уюшма вилоят бўлими масъул котиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Гавҳар Ибодуллаева сўзга чиқди. Шоира ўз нутқи давомида тинчлик – энг олий неъмат эканлигини, унинг қадрига етиш зарурлигини таъкидлади. Сўнгра ўзининг «Тинчликнинг энг лаззатли қўшиғи» шеърини ўқиб, кечада қатнашаётган ёш авлод ва устоз- мураббийларнинг олқишига сазовор бўлди.

Шунингдек, мушоирада уюшма вилоят бўлими етакчи мутахассиси Ш.Романова ва адабиётшунос олима М.Матяқубова иштирок этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ