"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Янги тўгараклар ташкил этилди

Ўқилди: 166

2018 йил 31 январь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида уюшма қошида фаолият бошлаган тўгараклар, уларнинг мақсад ва фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда таниқли шоирлар, ёзувчилар, таржимон ва бадиий танқидчилар, шунингдек ёш ижодкорлар иштирок этишди.

Мамлкатимизда ижодкор ёшларни излаб топиш, уларнинг салоҳиятини ва интилишларини рўёбга чиқариш борасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Унинг фаолият мазмуни ҳам айнан ёшлар орасидан иқтидорларни топиш ва тарбиялаш, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шу мақсадда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошида  ёш ижодкорлар тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.

“Онажоним шеърият” тўгараги ўз фаолияти давомида кўпгина ёш ижодкорларнинг адабиёт оламига киришида ўзига хос ўринга эга. Бугун уюшма мазкур тўгарак фаолияти мисолида орттирилган тажрибалар асосида  бир неча тўгаракларни ташкил этди. “Онажоним шеърият”, “Умид”, “Нигоҳ” ва “Дил кўприк” тўгараклари назм, наср, бадиий таржима ва адабий танқид йўналишларида ўз фаолиятини олиб боради.

Тўгаракларнинг асосий мақсади – истеъдодли ёшларни излаб топиш, уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш, ёш ижодкорларнинг ўзини намоён этишида кўмаклашиш орқали Ўзбекистоннинг маънавий-маърифий, ижодий салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Тўгаракларнинг фаолияти Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги ёш ижодкорлар тўгараклари нозоми асосида тартибга солинади. Тўгараклар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тайинланган етакчилар бошқаради.

Хусусан, шеърият йўналишидаги “Онажоним шеърият” тўгарагини Рустам Мирвоҳид, наср йўналишидаги “Умид” тўгарагини Нурилла Чориев ва Нодира Ибрагимовалар, бадиий таржима йўналишидаги “Дил кўприк” тўгарагини Шаҳноза Назарова, адабий танқид йўналишидаги “Нигоҳ” тўгарагини Саъдулла Қуронов бошқаради.

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК