"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНДИ

Ўқилди: 55

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Андижон машинасозлик институтида хотира тадбири ўтказилди.

Тадбирни институтнинг Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Муҳтарам Холиқова очди. Шоир Нусрат Абдусалом, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими мутахассиси, шоира Барно Солиева, ёш ижодкор Муродил Жўраев буюк сиёсий арбоб, мустақиллигимиз асосчиси, ўзбек халқини фаровон ва тинч кунларга етиб келишида улкан хизмат қилган Ўзбекистон Республикасининг Бринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси дилларда мангу барҳаётлиги ҳақида сўзлаб, мавзуга оид янги шеърларидан ўқиб берди. Институтнинг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Раъно Юсупова, матбуот ва ахборот хизмати ходими Отабек Одилов Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида гапирди.

“Бобом руҳи биз ёшларда яшайди” деб номланган видео-ролик намойиш этилди ҳамда Андижон шаҳар маданият бўлими хонандалари Музаффар Хўжаев, Дурдона Камолдинова, Назокат Акбаровалар ижросидаги ватанпарварлик мавзусидаги қўшиқлар кечага янада кўтаринкилик бағишлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК