"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ХЎЖАСОАТДА ТОҒАЙ МУРОД МАҲАЛЛА МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Ўқилди: 64

Хўжасоатда Тоғай Мурод маҳалла маркази фойдаланишга топширилдиСурхондарё вилояти Олтинсой тумани Хўжасоат қишлоғида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод маҳалла марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Халқимизнинг севимли ёзувчиси таваллуд топган кунда ўтказилган ушбу тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасиаъзолари, адабиётшунослар, маҳалла фаоллари, адибнинг дўстлари, мухлислари ва қариндошлари иштирок этди.
Тоғай Мурод асарларида яратилган бетакрор образлар ўзбек адабиётининг ноёб намунаси сифатида эътироф этилган. У таниқли ижодкор Эрнест Сетон-Томпсон, Жек Лондон сингари Ғарб ёзувчиларининг машҳур асарларини маҳорат билан таржима қилиб,нашр эттирган. IMG_20190203_165556_966.jpg
Ёзувчи камолга етган қишлоқда унинг хотирасиабадийлаштирилиб, Узумзор маҳалласига Тоғай Мурод номи берилди. Маҳаллада 1 миллиард 567 миллион сўм маблағ эвазига барча шароитларга эга Тоғай Мурод маҳалла маркази бунёд этилиб замонавий усулда жиҳозланди. Янги марказда адиб номи билан аталувчи маҳалла фуқаролар йиғини идораси, музей,кенг, ёруғ кутубхона ва ўқув зали, фаоллар зали барпо этилган.
– Ўтган йили суюкли адибимизнинг 70йиллик юбилейини кенг нишонлаганимизда ул зотнинг номини абадийлаштириш йўлида бир қатор ишларни амалга оширишни мақсад қилгандик, – дейди Олтинсой тумани ҳокими Э.Бойниёзов. – Шунга мувофиқ ёзувчи униб-ўсган маҳаллага Тоғай Мурод номи берилиб, маҳалла маркази қурилди. Уй-музейи ташкил этилди. Эндиликда Тоғай Мурод боғини барпо этиш режамиз бор.
IMG_20190203_164947_557.jpgКўркам мажмуа сифатида қад ростлаган янги бинода профилактика инспектори ва тез тиббий ёрдам бўлимига ҳам алоҳида хоналар ажратилиб, барча қулайликлар яратилган.
Тоғай Мурод маҳалла марказининг фаоллар залида ёзувчи таваллудининг 71 йиллигига бағишланган адабий учрашув ҳам ўтказилди. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси, туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилот,корхоналар томонидан янги кутубхонага кўплаб китоблар совға қилинди.

 

                                                                                                                      Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА
Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК