"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН АСОСЧИСИ!

Ўқилди: 61

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан вилоятдаги ташкилот, муассаса, таълим даргоҳлари, аҳолининг турли қатламлари ўртасида тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Куни кеча ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малака ошириш Фарғона шаҳар Марказида “Озод ва обод ватан асосчиси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова маъруза қилиб, Ўзбекистон халқи истиқлол йилларида эришилган барча ютуқларни ҳақли равишда Ислом Каримов номи ва фаолияти билан боғлайди- дея таъкидлади. Дарҳақиқат, Ислом Каримов Ўзбекистонда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси, мамлакатнинг истиқол дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбобидир.
Ислом Каримов демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўла жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий муаллифи эди. У марказий ҳокимият ва унинг жойлардаги бўғинларини ислоҳ қилиш, давлат, жамият ва инсон муносабатларини уйғунлаштиришга қаратилган янги сиёсий-ижтимоий тизим тамойилларини ишлаб чиқди ва амалга оширди. Ўзбекистон халқининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган иқтисодий ислоҳотларнинг янги моделини ишлаб чиқди. Тадбир давомида Э.Сиддиқова биринчи Президентимизнинг жасорати, халқпарварлиги, фидоийлигига алоҳида тўхталиб ўтди. Турли савол-жавоблар билан кечган ушбу маънавий тадбир тингловчилар қалбида эзгу таассуротларни юксалтиргани шубҳасиз.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими
Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК