"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БУЮК БОБОЛАР ИЗИДАН

Ўқилди: 48

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими қошида ташкил этилган “Сангзор мавжлари” ижодий тўгарагининг навбатдаги,  “Буюк боболар изидан” мавзусида бўлиб ўтган машғулотни  Ёзувчилар уюшмаси  вилоят бўлими масъул котиби Меҳрибон Абдураҳмонова  олиб борди.

Унда вилоятнинг фаол ижодкорлари Бердибек Тошбеков, Абдуғаффор Шодмонқулов, Улуғбек Ҳожимурод, Маъмура Меҳр, Сайёра Эргашева, Кумуш Ўсарова ҳамда туманлардан ташриф буюрган  ёш ижодкорлар иштирок этишди.

Тўгарак машғулоти давомида Бердибек Тошбековнинг “Гавҳар томчилари” ҳамда ёш ижодкор Мақсуда Субҳонқулованинг “Эъзоз” номли китоблари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Тақдимотда Ёзувчилар уюшмаси  вилоят бўлими етакчи  мутахассиси Сайфиддин Оканов Бердибек Тошбеков ижоди тўғрисида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

Машғулотда вилоятнинг турли туманларидан 37 нафар ёш ижодкор иштирок этди. Машғулот анъанага кўра, буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ғазалларини ўқишдан бошланди. Шундан сўнг иштирокчилар ўз машқларидан намуналар ўқишди. Ҳар бир қатнашчининг ижодий иши таҳлил қилиниб, тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК