"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Ўқилди: 58

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар Иттифоқи марказида ижодкор Маликаи Бахтиёрнинг ўзбек ва тожик тилида чоп этилган «Дунёнинг безагидир набира» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Т.Тугалов, бош мутахассиси Зуҳра Бегим, етакчи мутахассиси Х.Хўжанов, уюшма аъзолари Ҳ.Каримова, Ж.Сувонова ҳамда «Садоқат» тўгараги аъзолари ва ижодкорлар иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари томонидан китоб ҳақида фикрлар билдирилди. Унда Гулханий Самарқандийнинг ворислари ҳақида, бобо ва набиранинг муносабатлари, болалар тарбиясида оилавий муҳитнинг таъсири ҳақида кичик ҳикоялар келтирилганлиги таъкидланди. Бу китоб Гулханийлар авлодининг бир-бирига боғлаб турувчи восита сифатида хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК