"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

АСРЛАРГА ТЕНГДОШ, АВЛОДЛАРГА ИБРАТ

Ўқилди: 88

Бухоро давлат университетида улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан маърифий анжуман ҳамда театрлаштирилган адабий кеча бўлиб ўтди. Унда таниқли ижодкорлар, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Мир Алишер Навоийнинг бой ва бебаҳо мероси асрлар мобайнида аждодларимизни эзгуликка, меҳр-мурувватга, тинчлик ва дўстликка даъват этиб келган. Унинг бадиий ва илмий асарлари юзлаб олимлар томонидан ўрганилган, тадқиқ этилган. Улуғ бобомиз асарлари ҳеч қачон аҳамиятини йўқотмаган, йўқотмайди ҳам. Зеро, Навоийнинг ўткир нигоҳи фақат ўз даврини эмас, бутун абадиятни кўра олган эди.

Ҳазрат Навоий шахсияти ва ижодини ўрганиш, ёшлар ўртасида шоир асарлари мазмун-моҳиятини янада кенг тарғиб этиш баркамол авлод таълим-тарбияси борасидаги эзгу мақсадларимиз рўёбига хизмат қилади. Зотан, Навоийнинг бебаҳо бадиий-илмий мероси инсонларни комилликка, эзгуликка бошлаши билан ғоятда қимматлидир. Шу маънода, Навоийни англаш, унинг ижодини идрок этиш оиладан, таълим-тарбия муассасаларидан бошланиши айни муддаодир.

Тадбирда сўз олган Бухоро давлат университети доценти, филология фанлари номзоди Шавкат Ҳайитов ана шулар ҳақида тўхталар экан, Навоий асарлари мутолааси ва унинг ҳикматларидан баҳраманд бўлиш ёшларимизнинг кундалик машғулотига айланиши ғоят манфаатли бўлишини таъкидлади. Таниқли шоир Тошпўлат Аҳмад ва университет профессори Сулаймон Иноятовнинг улуғ шоир ҳаёти ва ижодий ибрати хусусидаги мулоҳазалари ҳам йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши талабалари томонидан тайёрланган, театрлаштирилган адабий-маърифий дастур ёш авлоднинг Навоий даҳосига эҳтироми ўлароқ устозлар эътирофига сазовор бўлди.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК