"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

«ОРЗУЛАР ҚАНОТИДА»

Ўқилди: 42

Урганч туманидаги 17-сон умумий ўрта таълим мактабида шу мактабнинг иқтидорли ўқувчиларидан бири Ноила Оллаберганованинг «Орзулар қанотида» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтДИ.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими тавсияси билан «Хоразм» нашриётида чоп этилган мазкур китобга ёш ижодкорнинг Ватан, юртимиз табиатининг бетакрор манзаралари, ота-она ва устозларга ҳурмат мавзуларидаги шеърлари жамланган.

Тақдимот маросимида қатнашган бўлим бош мутахассиси Болтабой Бекматов, шоир Йўлдош Раҳим, «Ойдин орзулар» тўгараги аъзоси, республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари иштирокчиси Раҳмат Бобожон, Ёшлар иттифоқи Урганч туман кенгаши раисининг ўринбосари Ҳамробек Жуманиёзов, мактаб директори Насиба Нурметова «Орзулар қанотида» китобининг мазмун-моҳияти, ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти хусусида гапирдилар. Мактаб ўқувчи ёшлари ушбу китобдан ўрин олган шеърларни ёддан ўқидилар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК