"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ИЖОДКОР ЁШЛАР ДАВРАСИ

Ўқилди: 87

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Бухоро вилояти бўлимига кўзлари ҳайратга, қалби ҳаяжонга, дафтари илк назмий ва насрий машқларга тўла ёшлар тез-тез ташриф буюришади.

Бу ерда фаолият кўрсатаётган, ўтган асрнинг 60-йилларида ташкил топиб, Жамол Камол, Неъмат Аминов, Ғулом Шомурод, Омон Мухтор, Сафар Барноев, Охунжон Сафаров, Самандар Воҳидов, Тошпўлат Аҳмад, Садриддин Салим Бухорий каби илм ва ижод фидойиларига бешик бўлган “Нилуфар” адабий тўгараги бугун ҳам ёшларни тез-тез ўз бағрига чорлаб турибди.

Тўгаракнинг навбатдаги машғулоти вилоятда ташкил этилган Ёшлар ҳафталиги тадбирларига тўғри келди. Вилоят шаҳар ва туманларида Меҳриноз Аббосова, Феруза Хайруллаева сингари иқтидорли меҳмон-ёшлар иштирокида кечган тадбирлар кайфияти “Нилуфар” машғулотига кўчди.

Мулоқот асносида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Республика ёш ижодкорлар кенгаши ташаббуси билан чоп этилган “Жилғалар қўшиғи” ёшлар альманахи, ёш қаламкашлардан Жонтемир Тоштемировнинг “Дарвеш қўшиғи”, Муҳаммадхон Юсуповнинг “Қисқа ҳикоялар”, Насрулло Эргашевнинг “Иккимиздан қолсин аланга” номли китоблари ҳам тақдимот қилинди. Ўз навбатида, бухоролик ёшларнинг бир қанча асарлари шу йўналишда нашр эттириш мақсадида саралаб олинди.

Мулоқот якунида ижодкор ёшларнинг анъанавий мушоира ва муҳокама дақиқалари ҳам ташкил қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК