"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БУЮК ШОИРГА ЭҲТИРОМ

Ўқилди: 99

Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида буюк мутафаккир, ўзбек мумтоз адабиёти асосчиси Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи сўзга чиқиб улуғ шоирнинг бой адабий мероси, мамлакатимизда улуғ сиймога кўрсатилаётган улкан эҳтиром намуналари ҳақида гапирди. Анжуман доирасида мактабнинг фаол ўқувчилари томонидан баҳри байт айтишувлари, мушоиралар, адабий–бадиий композиция, жумладан “Хамса” достонлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари, Навоий ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи чиқишлар намойиш қилинди.

Сўнгра Восит Аҳмад, Матлуба Юсупова, Барно Солиева каби ижодкорлар, мактаб директори Шоҳиста Нурматова, адабиёт ўқитувчилари Гулчеҳра Ҳамидова, Гулбаҳор Бектошева, Муҳайё Ашуровалар сўзга чиқдилар.

Тадбирда фаол иштирок этган Шафоат Ўлмасова, Машҳура Ботирова, Одина Эгамбердиева, Эгамберди Акмалов, Нилуфар Жўраева, Робия Шуҳратова каби ўқувчиларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан китоблар туҳфа этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК