"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

НАВОИЙ ВА ЗАМОНАМИЗ

Ўқилди: 77

Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида буюк мутафаккир, шоир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан «Навоий ва замонамиз» мавзусида тадбир ўтказилди.

ЎзЛиДеп Хоразм вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари Г.Ибодуллаева, адабиётшунос олима М.Матяқубова Навоий ижодий меросининг ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашдаги аҳамияти, Навоийнинг Хоразм диёри ва одамларига муносабатини мисоллар асосида эътироф этдилар. Тадбирда қатнашган уюшма аъзоси Қурбон Муҳаммадризо Алишер Навоий ғазалларига боғлаган мухаммасларидан, шоира З.Одамбоева Навоийдан илҳом олиб ёзган шеърларидан ўқидилар. Хонанда Г.Жумабоева томонидан ижро этилган Навоий ғазаллари билан айтиладиган мумтоз қўшиқлар тадбирга байрамона руҳ бағишлади.

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими

 

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК