"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БЕКОБОДДА НАВОИЙ ВА БОБУР ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА БЎЛИБ ЎТДИ

Ўқилди: 78

Бекобод шаҳридаги “Ёшлар” марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан “Ўзметкомбинат” АЖ ишчи-ходимлари учун буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳамда яна бир беназир шоир ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

Тантанали тадбирни Бекобод тумани ҳокими Зафар Файзуллаев очиб бергач, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир сўзга чиқди ҳамда кечани олиб борди. Мазкур тадбирда шоирлар Ботир Эргашев, Мирзо Карим, Нурали Жалиллар улуғ шоирларга бағишланган шеърларидан ўқиб берди.

Шеърлар қўшиқларга уланди. Хонандалар Шуҳрат Дарё, Абдумухтор Олимов, Моҳира Бобожонова ҳам Навоий ва Бобур ғазалларига басталанган ашулалардан куйлаб, кечага йиғилганларни хушнуд этишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК