"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

НАВОИЙНИ ЁД ЭТИБ…

Ўқилди: 70

Бугун Термиз шаҳар Ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими томонидан 12-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида буюк шоир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган “Навоийни ёд этиб…” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ўқувчи ёшлар Алишер Навоий ижодидан ғазаллар, рубоийлар ўқидилар ва саҳна кўринишлар ижро этдилар.
Тадбирда сўз олган шоир ва ижодкорлар Навоийнинг ҳаёт йўли ва биз авлодларга қолдирган буюк асарлари ҳақида гапириб берди.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Донохол Жумаева
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилояти бўлими адабий ходими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК