"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

АЛИШЕР НАВОИЙ – ШОИРЛАР СУЛТОНИ

Ўқилди: 104

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими ҳамкорлигида Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий хиёбонида улуғ шоир, буюк мутаффакир ва ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий – мутафаккир, давлат арбоби, шоирларнинг султони” номли адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Улуғ шоирнинг таваллуд куни муносабати билан унинг ҳайкали олдида катта тантана ўтказилди. Тадбирда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси, Гулистон давлат университети, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Жасорат” клуби, вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари, вилоят маданият ва маърифат бўлими ва турли соҳа соҳиблари иштирок этиб, шоирга бўлган меҳр-муҳаббатларини изҳор этишди.

Тадбир иштирокчилари Алишер Навоий ҳайкали пойига анвойи гуллар қўйиб, таъзим бажо келтирдилар. Шундан сўнг, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Ҳаётхон Ортиқбоева барчани айём билан қутлади. Навоийшунос олим, халқаро Бобур мукофоти соҳиби , уюшма аъзоси Ваҳоб Раҳмонов, ГулДу доценти Қобилжон Кубаев шоирнинг ижоди ва фаолияти ҳақида гапиришди. Жумладан, вилоят санъаткорлари томонидан шоир ғазаллари билан айтиладиган дилбар қўшиқлар барчага қувонч бағишлади. Ёш ижодкорлар ва талабалар шоир ғазалларидан намнулар ўқишди.

Навоийга эҳтиром, Навоий ижодига бўлган меҳр-муҳаббат кўнгилларни бир олам завқу шавққа тўлдирди. Шунингдек, тантанали кечада уюшма аъзолари — Ҳаётхон Ортиқбоева, Норинисо Қосимова, Баҳор Холбекова, Ваҳоб Раҳмон, Анвар Тоғаев ва Равшан Махмудовлар ҳам иштирок этишди ва шоир пойига гулдасталар қўйишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК