"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ҚУТЛОВ

Ўқилди: 54

(Оқин оғам Маҳкамбой Умаровни 70 ёши билан табриклаб)

Ўзбек, қозоқ бир тупроқда
Яшаяпмиз жам бўлиб.
Турону Дашти Қипчоқда
Ҳамроҳу ҳамдам бўлиб.

Орол бизни минг йил боқди
Луқмаи малҳам бўлиб.
Қаъридан сув қайта оқди,
Қолмадик мулзам бўлиб.

Алишеру Абай достон
Битди қалб қалам бўлиб.
Баҳор чоғи еру осмон
Қизғалдоқ, лолам бўлиб.

Бу оламда Туркистон бир.
Азиз, мукаррам бўлиб,
Туғишганим, ёзавер жир,
Зўр оқин – Маҳкам бўлиб!

Янгибой ҚЎЧҚОРОВ,
шоир, таржимон,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

Сайт бўлими: Таваллуд кун, Ўзбек шеърияти, Янгиликлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК