"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

НАВОИЙ ҒАЗАЛЛАРИДАН НАМУНАЛАР

Ўқилди: 63

* * *

Жунун водисиға мойил кўрарман жони зоримни,
Тиларман бир йўли бузмак бузулғон рўзгоримни

Фалак бедодидан гарчи маним хоки ғубор ўлдум,
Тиларман, топмағайлар тўтиёликка ғуборимни.

Деманг, қай сори азм этдинг, менга йўқ ихтиёр, охир
Қазо илкига бермишман инони ихтиёримни.

Туганди ашки гулгун, эмди қолмиш заъфарони юз,
Фалак зулми бадал қилди хазон бирла баҳоримни.

Диёрим аҳли бирла ёрдин бошимға юз меҳнат,
Не тонг, бошим олиб кетсам қўюб ёру диёримни.

Ёмон ҳолимға бағри оғриғай ҳар кимсаким кўргай,
Бағир парголасидан қонға булғонғон узоримни.

Ҳаётим бодасидин саргаронман асру, эй соқий,
Қадаҳқа заҳр қотил қуй,доғи дафъ эт хуморимни.

Жаҳон таркини қилмай чунки тинмоқ мумкин эрмастур,
Навоий, қил мени озод ўртаб йўқу боримни.

* * *

Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглим писанд этмас.

Не баҳра топқомен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға
Аён ул заҳр чашм айлаб нихон, бу нўшханд этмас.

Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин,
Ичим ул чок- чок этмас, таним ул банд- банд этмас.

Керак ўз чобуки мажнунваши қотил шиоримким,
Бузуғ кўнглимдин ўзга ерга жавлони саманд этмас.

Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охир
Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунға каманд этмас.

Ул ой ўтлуғ юзун очса, Навоий тегмасун деб кўз,
Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.

* * *

Лаълинг, аё, не ажаб рангиндур,
Сўзи анинг не бало шириндур.

Ҳам қошинг тақвову тоатқа бало,
Ҳам кўзунг офати ақлу диндур.

Ҳулла ичра баданингким кўринур,
Гўё гулбарг аро насриндур.

Қатлу тиргузмак эрур ойининг,
Оллоҳ- Оллоҳ, санга не ойиндур?!

Соқиё, ҳажрида тутқил манга май—
Ким, бу судин ўтума таскиндур.

Маю васл аҳлики бу давр ичра,
Бизга хуноби жигар таъйиндур.

Ҳажринг айёми Навоий тинмас,
Бир кўрунуб анга кўнглин тиндур.

* * *

Мувофиқ кийдилар, бўлмиш магар Наврўз ила байрам,
Чаман сарви ёшил хилъат, менинг сарви равоним ҳам.

Чаман сарви қолиб ҳайрон, менинг сарвим қилиб жавлон,
Анинг шайдоси бир деҳқон, мунга шайдо бари олам.

Чаман сарви қолиб бебар, менинг сарвим бўлуб дилбар,
Ани ел айлабон музтар, бу елдин секретиб адҳам.

Қўнуб ул сарв уза булбул, чекиб гул шавқидан ғулғул,
Бу сарв узра очилиб гул, анга тердин тушуб шабнам.

Қилиб оҳим сари парво, бу ён майл этмадинг қатъо,
Сабодин, эй, қади раъно, бўлур ҳам сарв гаҳ-гаҳ ҳам.

Бу боғ ичра, эй, соқийки бормен асру муштоқи –
Ки, анда сарв ҳам боқий эмас, гул аҳди ҳам маҳкам.

Навоий, кўйин эт манзил, юзу қаддиға бўл мойил –
Ки, боғ этмас сени хушдил, гулу сарв айламас хуррам.

* * *

Тун оқшом бўлди-ю, келмас менинг шамъи шабистоним,
Бу андуҳ ўтидин ҳар дам куяр парвонадек жоним.

Не ғам, кўргузса кўксум порасин чоки гирибоним,
Кўринмас бўлса кўксум ёрасидин доғи пинҳоним.

Ғамидин дурри макнундек сиришким оқти Жайҳундек,
Музайян қилди гардундек жаҳонни ашки ғалтоним.

Фалак ҳам тўлди кавкабдин, қуёш ҳам тушти ашҳабдин,
Келиб тушмасму маркабдин менинг хуршиди рахшоним?

Жаҳонни зулмат этти чаҳ, бу зулмат ичра ўлгум, ваҳ,
Менга бўлсанг не Хизри раҳ, етиб, эй, оби ҳайвоним.

Дема кўктин қуёш кетмиш, фалакка тийралик етмиш,
Ул ой ҳажрида тор этмиш фалакни дуди афғоним.

Қуёш қочиб – юзин уйди, шафақ ўтқа тушуб – куйди,
Фалакка доғлар қўйди ғамингдин сўзи пинҳоним.

Навоий киби ҳижрондин бу оқшом ўлдум афғондин,
Ғамим йўқ бўйла юз жондин, етиб гар келса жононим.

* * *

Бизинг шайдо кўнгул бечора бўлмиш,
Маломат даштида овора бўлмиш.

Анга баским, ёғар тош устида тош,
Танида ёра узра ёра бўлмиш.

Урарда дам-бадам хороға бошин,
Сўнгаклар анда пора-пора бўлмиш.

Бало тоғи аро ётқанда бемор
Хазу синжоби хору хора бўлмиш.

Қаро қилди нечукким рўзғорим,
Онинг ҳам хонумони қора бўлмиш.

Қадаҳ хуршиди қониким, ғамидин
Сиришким кавкаби сайёра бўлмиш.

Навоий, чорадин кўп дема сўзким,
Ғамингға чорасизлик чора бўлмиш.
* * *

Холу хатинг хаёлидин, эй, сарви гулузор,
Гоҳо кўзумга хол тушуптур, гаҳе ғубор.

Юзунгда хол сафҳада томған киби қора,
Холинг малоҳати туз эрурким қорада бор.

Жонимни ўртаган юзу холингни билмасанг,
Ўт шуъласида айла гумон бир ўчук шарор.

Билман, кўнгулда холларингнинг хаёлидур
Ё кирпигинг тиканларин айлабсен устувор?

Ҳар дам кўнгул ҳалоку кўзум тийра бўлмағин,
Билгай бировки, ёри эрур шўху холдор.

Машшотан қазо безамиш холу хаттини,
Беихтиёрлиқда манга борму ихтиёр?

Мискин Навоий холи лабинг кўрса, жон берур,
Боқсанг не бўлди сурати ҳолиға, эй, нигор?

* * *

Эй, муғанний, ёр базмида наво соз айласанг,
Жон фидонг ўлсун ғамим шарҳидин оғоз айласанг.

Уддек куймаклигим шарҳ эт лисони ҳол ила,
Нағмада удунг лисонин сеҳрипардоз айласанг.

Ўзга оламдин хабар деб бизни тиргуздунг не тонг,
Бу рисолат бирла гар изҳори иъжоз айласанг.

Розим ар созинг лисонидин баъид ул-фаҳм эса,
Анга руҳафзо унунгни доғи ҳамроз айласанг.

Отланиб, бошимни рахшингнинг аёғи остиға,
Тиғ бирла солғудек масти сарандоз айласанг.

Парда ёп роз узрау дохил бўл ушбу базм аро
Ким, эрур хориж агар бепарда пардоз айласанг.

Чекмадинг лаҳне Навоий кўнглун истаб, айб эмас,
Англаб ўзунгни, наво аҳлиға шаҳноз айласанг.

* * *

Нозанинлар бенаволарға тараҳҳум айлангиз,
Лутф агар йўқтур, ғазаб бирла такаллум айлангиз.

Гаҳ бийик, гаҳ паст гирён кўрсангиз ушшоқни,
Фош кулмассиз, ниҳон боре табассум айлангиз.

Ҳажр зулмидин қотиқ ҳолимни, эй жону кўнгул,
Билдингиз, ёр оллида бориб тазаллум айлангиз.

Эй балову дард, ўтлар худ солибсиз жонима,
Лек сиз ҳам гаҳ- гаҳ ул ўттин таваҳҳум айлангиз.

Қон агар ютсам қарориб ахтарим, эй хатту хол,
Сиз майи лаъли била боре танаъум айлангиз.

Биз фано туфроғи бўлдук дайр аро, эй аҳли зуҳд,
Хонақаҳ саҳнида сиз баҳси тақаддум айлангиз.

Эй муғаннийлар, Навоий маст эди— кеч уйғонур,
Ани уйғотмоққа бир дилкаш тараннум айлангиз.

* * *

Холу хатинг хаёлидин, эй сарви гулъузор,
Гоҳи кўзумга хол тушубдур, гаҳи ғубор.

Юзунгда хол сафҳада томғон каби қаро,
Холинг малоҳати туз эрурким қарода бор.

Жонимни ўртаган юзу холингни билмасанг,
Ўт шуъласида айла гумон бир ўчуқ шарор.

Билмон, кўнгулда холларингнинг хаёлидур,
Ё кипригинг тиканларин айлабсен устивор.

Ҳар дам кўнгул ҳалоку кўзум тийра бўлмоғин
Билгай бировки, ёра эрур шўху холдор.

Машшотайи қазо безамиш холу хаттини,
Беихтиёрликда манга борму ихтиёр?

Мискин Навоий холи лабинг кўрса жон берур,
Боқсанг не бўлди сурати ҳолиға, эй нигор?

* * *

Ўзга бўлди ёру меҳри манга боқийдур ҳануз,
Нотавон кўнглумда ул ой иштиёқидур ҳануз.

Гарчи ўзга ёр истар хотирим, бордур валек,
Жон анга манзил, кўнгул онинг висоқидур ҳануз.

Ғайр ишқи кўнглум эвинда нечук қилғай нузул,
Ким хаёли маскани кўзим равоқидур ҳануз.

Ишқ ила май таркин, эй носиқ, не навъ айлай қабул,
Ким кўнгулга орзу ул турфа соқийдур ҳануз.

Фурқат ўти дофии доғ ўртамакдур демаким,
Ўртаган жоним ул ой доғи фироқидур ҳануз.

Чарх ёлғуз қилмади Фарҳод қонин лолазор,
Лола қонин тўккучи онинг нифоқидур ҳануз.

Эй Навоий, гарчи мени меҳрсиз дер эрди ёр,
Ўзга бўлди ёру меҳри менда боқийдур ҳануз.

* * *

Ё раб, ул юзни даме кўзумга пинҳон айлама,
Ё кўзимни ондин ўзга юзга ҳайрон айлама.

Чеҳрасига мезбон ўлсун кўзум, ул чеҳрани
Кўзларим уйидин ўзга уйга меҳмон айлама.

Очмайин зулфи паришон кўнглума чектирма оҳ,
Етмайин оҳим ели зулфин паришон айлама.

Жонима лаълидин ўзга лаълдин берма ҳаёт,
Лаълиға жонимдин ўзга жонни қурбон айлама.

Бошима кўйидин ўзга кўйни қилма ватан,
Кўйида бошимдин ўзга бошни ғалтон айлама.

Эй кўнгул, давр аҳлидин минг йилчилиқ йўл гўша тут,
Ё алардин етса юз минг ғусса афғон айлама.

Истасанг, эй гул, Навоийдек хуш илҳом булбуле,
Ғунчадек кўнглин маломат хоридин қон айлама.

www.kh-davron.uz

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ўзбек мумтоз адабиёти

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК